🏳️ Кобул шаҳридаги Надир Хон тепалигида (Маранжан) Жалолиддин Ҳаққоний номидаги янги жоме масжиди очилди. Қурилиши 2 миллион долларга тушган ушбу масжид 2000 кишига мўлжалланган. Мавлавий Жалолиддин Ҳаққоний — «Толибон» ҳаракатининг амалдаги Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққонийнинг отаси бўлган. У Афғонистон қуролли мухолифати етакчилари орасида АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ)дан молиявий ёрдам олган биринчи шахс сифатида танилган. 1986–1995-йиллар оралиғида Жалолиддин Ҳаққоний АҚШ махсус хизматларидан маблағларни ҳеч қандай воситачиларсиз, тўғридан-тўғри қабул қилиб олган. Жалолиддин Ҳаққоний томонидан асос солинган «Ҳаққоний тармоғи» 1990-йилларнинг ўрталарида ўз мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда «Толибон» сафига қўшилган. Жалолиддин Ҳаққоний Усама бин Лодиннинг «Ал-Қоида» ташкилоти билан иттифоқчи бўлган. Батафсил Gorizontда...
- 370
- 120
- 94
- 24
- 11
- 7
- 7