🇾🇪 Ҳусийлар хорижий компанияларни Саудия Арабистонидаги сармояларини олиб чиқиб кетишга чақирмоқда Ҳусийлар вакили Яҳё Сарий хорижий инвесторлар ва компанияларни Саудия Арабистонидаги сармояларини тўхтатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони Яманга қарши ҳарбий амалиётлар ва блокадани давом эттирар экан, мамлакат сармоя киритиш учун хавфсиз муҳитни тақдим эта олмайди. Ушбу огоҳлантириш ташкилот томонидан эълон қилинган баёнотда келтирилган бўлиб, унда шунингдек, Саудия Арабистонидаги нишонларга қарши тўртта ҳарбий амалиёт ўтказилгани маълум қилинган. Ҳусийларнинг билдиришича, зарбалар Қирол Холид халқаро аэропорти, Ар-Риёддаги нефт қувурлари насос станциялари, Абқайқдаги Aramco иншооти, Саудия қўшинлари тўпланган ҳудудлар ҳамда пойтахтдаги молия марказига қаратилган. Батафсил Gorizontда...
- 288
- 96
- 49
- 15
- 4
- 4