🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон таклиф қилган тинчлик битимини рад этганини айтди "Мен улар илгари сураётган келишувини рад этдим. Улар Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича келишувга эришмоқчи. Сабаби улар жуда ёмон ҳолатда ютқазмоқда. Улар келишувга интилмоқда ва менимча, бу яхши. Мен ҳам битим тузишни яхши кўраман, лекин бу келишув қабул қилинмайди", — деди АҚШ президенти. Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Вашингтонга Ҳўрмуз бўғозини етти кун ичида очиш бўйича воситачилар орқали таклиф юборганини маълум қилганди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 152
- 91
- 67
- 37
- 3
- 3
- 2