#ТЕЗКОР ☄️💨 Ўзгидрометга кўра, бугун (24 ноябрь) Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида шамол кучайганда сониясига 18 метргача етиши мумкин. Бу каби шамол кучи жойларда чанг тўзонлари кўтарилиши, масалан пойтахт каби йирик шаҳарда ҳавода майда РМ-2.5 дисперс чанг заррачалари табиий ортишига сабаб бўлиши мумкин. Метеорологияда шамол тезлигининг сониясига 15 метргача кучайиши хавфли метеорологик ҳодиса саналади. Ва об-ҳаво бюролари айни шу каби шамол кучи кутилмаларидан келиб чиқиб, огохлантириш хабарлари тузиши керак. Агарда шамол кучи сониясига 30 метр ва ундан юқори тезликда эсса, бу жуда хавфли метеорологик ҳодиса саналиб, турли хил инфраструктураларга таъсир этиши, фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.
- 41
- 9