Caviar 100 минг долларлик эксклюзив iPhone тақдим этди Ҳашаматли смартфонлар ишлаб чиқарувчи Caviar компанияси 12 та бурж белгисига бағишланган iPhone Duo Zodiac коллекциясини намойиш этди. Смартфонлар дизайнида ҳақиқий олтин, сапфир тошлари, тимсоҳ териси ва ҳатто метеорит бўлакларидан фойдаланилган. Харидорларга телефонни безатиш учун 15 миллион хил дизайн комбинацияси таклиф этилмоқда. Энг қиммат версиясининг нархи 100 минг доллар, яъни қарийб 1,2 миллиард сўмни ташкил этади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 48
- 37
- 12
- 5
- 2