Migrant Mobile@migrant_mobileПроисшествия8 ноября 2026, 13:39
  • Фото поста канала  Migrant Mobile

Патент муддатини узайтириш Патентни иккинчи йилга узайтириш учун "Сахарово" Миграция марказига фақат иш берувчининг "ходатайство" – илтимосномасини олиб борса етарлими? Йўқ, патентни қайта расмийлаштириш учун бир нечта ҳужжатлар талаб қилинади. Патентни иккинчи йилга узайтириш учун ГБУ "Миграционный центр"’га қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилиш керак: 1. Паспорт; 2. Амалдаги патент; 3. «Амина» иловасидаги рўйхатдан ўтганлик ва миграция картаси; 4. Патент амал қилган 12 ой учун тўланган солиқ чеклари; 5. Иш берувчининг патентни қайта расмийлаштириш ҳақидаги илтимосномаси; 6. Меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома. Муҳим! Ҳужжатлар патент муддати тугашидан камида 20 кун олдин топширилиши керак. Ҳужжатлар вақтида топширилмаса, иккинчи йилга узайтиришнинг иложи бўлмайди. Обуна бўлинг @migrant_mobile

  • 11
  • 4
  • 2