OpenAI'нинг ҳали чиқмаган энг илғор модели “мингйиллик масалалар”дан бири — Наве-Стокс тенгламасини ечди. Ушбу масалани 10 мингта агент қарийб 88 соат давомида ечган. Яна 17 соат расмийлаштиришга сарфланган, умумий ҳисобда ~130 млрд токен “ёқилган”. Бундай масалалар жами 7 та бўлиб, ҳар бирининг ечими учун 1 млн доллар мукофот белгиланган. OpenAI бу борада иккинчи бўлди — бунгача фақат Григорий Перелмангина ечим топишга муваффақ бўлган эди. Атиги бир неча ой аввал сунъий интеллектнинг бундай вазифани 2030-йилгача еча олиши имконияти тахминан 40% деб баҳоланаётган эди. Унинг ривожланиши бундан кейин қанчалик тезлашишини эса фақат тахмин қилиш мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 139
- 54
- 43
- 5
- 5
- 4
- 3