🇷🇺Путин Уиткоффга Трамп билан Хитойда учрашиш масаласини муҳокама қилишни таклиф қилди Россия давлат ахборот агентлиги ТАСС хабар беришича, бу таклиф Санкт-Петербургдаги музокаралар чоғида билдирилган. Путин учрашувда Украина билан уруш масаласи ҳам муҳокама қилинишини айтган. Аввалроқ The Wall Street Journal Путин АҚШ ва Хитой иштирокида, аммо Украина ва Европа давлатларисиз саммит ўтказишни таклиф қилгани ҳақида ёзган эди. Нашрга кўра, Россия урушни Москва манфаатларига мос шартларда якунлаш масаласини муҳокама қилмоқчи бўлган. Трамп эса Путин ва Си Жинпин билан учрашишга тайёрлигини билдирган. Бироқ у бундай учрашувда Украинадаги урушни эмас, ядровий қурол масаласини муҳокама қилишни исташини айтган. 👉🔴@KORAXABAR
- 32
- 6
- 2
- 1