🇺🇸🇷🇺🇨🇳 АҚШ иттифоқчилари Трамп, Путин ва Си Жинпиннинг бўлажак учрашувидан хавотирда АҚШнинг Европа ва Ғарбдаги иттифоқчилари Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида Доналд Трамп, Владимир Путин ва Си Жинпин ўртасида учрашув ўтказилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда Axios нашри Европа расмийлари ва Ғарб дипломатларига таяниб хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, улар Трамп учрашув давомида режалаштирилган кун тартибидан четга чиқиб, Украина ёки Тайван масалалари бўйича иттифоқчилар манфаатларига зид фикрларни билдиришидан хавотирда. Бундай ҳолат АҚШ президенти уларнинг асосий рақибларини қўллаб-қувватлаётгандек таассурот уйғотиши мумкин. Европалик дипломатлардан бири Axios нашрига Трампнинг Путин билан ҳар бир суҳбати ёки учрашуви Украина ва Европа учун салбий оқибатларга олиб келишидан хавотирда эканини айтган. Уларнинг ҳар қандай вазиятга тайёр эканини таъкидлаган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 33
- 8
- 5