🇰🇬 Оилавий низоларни авваллари оқсоқоллар ҳал қиларди — Жапаров Қирғизистон президенти Садир Жапаров оилавий келишмовчиликлар, жумладан, аёлларнинг уйдан ҳайдаб чиқарилиши юзасидан шикоятлари ҳамда қариндошлар ўртасидаги низолар судгача етиб бораётгани ҳақида фикр билдирди. «Илгари доно оқсоқоллар томонидан ҳал этилган масалалар бугун судларда кўриб чиқилмоқда. Бу ўринда бир савол туғилади: инсонлар аждодларимиздан мерос бўлиб қолган қадриятларни сақлаб қоляптими ёки улар аста-секин йўқолиб боряптими? Ёки қишлоқ ва шаҳарларда кичикларга ҳурмат кўрсатмайдиган, катталарни эъзозламайдиган, бирликни асрамайдиган жамият шаклланяптими?» — деди Жапаров. Давлат раҳбари миллий қадриятларни унутмаслик, оилавий тарбияни мустаҳкамлаш ҳамда авлодлар ўртасидаги ўзаро ҳурматни сақлашга чақирди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 171
- 112
- 24
- 4