Тўй кортежида «томоша кўрсатган» ҳайдовчилар жазоланди Тошкент вилоятининг Қибрай туманида йўл ҳаракати қоидаларини бузган 8 нафар ҳайдовчи аниқланган. Уларнинг 3 нафари гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Яна 5 нафари эса автомобиллар йўлини қасддан тўсиб, илон изи шаклида ҳаракатланган ва йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйган. Ҳолат юзасидан 4 нафар ҳайдовчи 1 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилган. Шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 1 нафар шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 198
- 83
- 21
- 5
- 5