Қозоғистонда бойлар кўпроқ солиқ тўлаши кераклиги таклиф қилинди Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда бойларнинг даромадига яраша солиққа тортиш, яъни йирик даромад манбаига эга шахслар оширилган ставка бўйича солиқ тўлайдиган вақт келганини таъкидлади. «Гап ҳар бир фуқаронинг мамлакатимиз ривожига мутаносиб ва ҳалол ҳисса қўшиши ҳақида бормоқда. Гап адолат ҳақида бормоқда», деди у халққа мурожаатида. Тўқаев мурожаатномасида мамлакатни яқин истиқболда ривожлантириш стратегиясини баён қилмоқда. @burgutuzb
- 34
- 7
- 2