Ҳарбий ҳамкорлик – минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов билан учрашди. Музокараларда икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мудофаа соҳасида тажриба алмашиш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди. Генерал-майор Б.Қудратхўжаев ҳамкасбига давлатимиз раҳбарининг самимий саломини етказиб, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Россия муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Шунингдек, мудофаа соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳарбий алоқаларни янада ривожлантириш Ўзбекистон манфаатларига мос эканини билдирди. Учрашув якунида 2027 йилга мўлжалланган икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорлик режаси имзоланди. Томонлар мудофаа идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик икки давлатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг! Ҳарбий ҳамкорлик – минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Ботир Қудратхўжаев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов билан учрашди. Музокараларда икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, мудофаа соҳасида тажриба алмашиш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди. Генерал-майор Б.Қудратхўжаев ҳамкасбига давлатимиз раҳбарининг самимий саломини етказиб, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Россия муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Шунингдек, мудофаа соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳарбий алоқаларни янада ривожлантириш Ўзбекистон манфаатларига мос эканини билдирди. Учрашув якунида 2027 йилга мўлжалланган икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорлик режаси имзоланди. Томонлар мудофаа идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик икки давлатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 153
- 65
- 22
- 5
- 3
- 2