Фермер харажатини 81 миллион сўмгача камайтириши мумкин бўлган янгилик Кўпчилик ТТЗ ҳақида эшитса, кўз олдига совет давридан қолган улкан завод келади. Лекин заводнинг ўзи тарихда қолиб кетмаган. Бугун у Чирчиқда AgroTech Klaster номи остида ишламоқда. Маълум бўлишича, бу ерда ишлаб чиқарилган айрим тракторлар, культиваторлар, чизеллар, плуглар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилган фермерларга давлат 15 фоизгача субсидия берар экан. ҚҚС қайтарилиши билан бирга ҳисоблаганда, имтиёзлар ҳажми 27 фоизгача етади. Масалан, субсидия ва ҚҚС қайтарилиши ҳисобидан 300 миллион сўмлик техника айрим ҳолларда 219 миллион сўмгача тушиши мумкин. Бу қарийб 81 миллион сўмлик фарқ дегани. Агар фермерда техникани бирданига сотиб олиш учун маблағ бўлмаса, айрим дастурлар доирасида имтиёзли шартларда харид қилиш мумкин. @burgutuzb Фермер харажатини 81 миллион сўмгача камайтириши мумкин бўлган янгилик Кўпчилик ТТЗ ҳақида эшитса, кўз олдига совет давридан қолган улкан завод келади. Лекин заводнинг ўзи тарихда қолиб кетмаган. Бугун у Чирчиқда AgroTech Klaster номи остида ишламоқда. Маълум бўлишича, бу ерда ишлаб чиқарилган айрим тракторлар, культиваторлар, чизеллар, плуглар ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилган фермерларга давлат 15 фоизгача субсидия берар экан. ҚҚС қайтарилиши билан бирга ҳисоблаганда, имтиёзлар ҳажми 27 фоизгача етади. Масалан, субсидия ва ҚҚС қайтарилиши ҳисобидан 300 миллион сўмлик техника айрим ҳолларда 219 миллион сўмгача тушиши мумкин. Бу қарийб 81 миллион сўмлик фарқ дегани. Агар фермерда техникани бирданига сотиб олиш учун маблағ бўлмаса, айрим дастурлар доирасида имтиёзли шартларда харид қилиш мумкин. @burgutuzb
- 19
- 3