🇮🇷🇺🇸 Эрон АҚШдан 290 млрд доллар товон пули талаб қилди Эрон судлари Вашингтоннинг бир неча ўн йиллар давомидаги хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар учун АҚШдан 290 млрд доллар миқдорида компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарган. Эрон адвокатлар ишлари бўйича суд маркази раҳбари Ҳасан Абдолианпурнинг сўзларига кўра, Теҳрон Форс кўрфазидаги араб давлатларини Эронга Америка зарбалари берилиши учун ўз ҳудудларини тақдим этганликда айблаб, уларга қарши ҳам бир нечта даъво аризалари киритган. Эрон телевидениеси таъкидлашича, кўрсатилган сумма АҚШнинг бир неча ўн йиллик ҳаракатларига тааллуқли бўлиб, фақат 2026-йил 28-февралда бошланган ҳарбий операция билан чекланмайди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 259
- 217
- 13
- 10
- 3
- 1