🇰🇿🇺🇸 Қозоғистон АҚШ билан тобаро яқинлашмоқда: икки ўртада бизнес ҳамкорлигини кенгайтирмоқда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Майамига ташрифи арафасида «Стратегик шерикликдан аниқ лойиҳалар сари» мавзусида Қозоғистон–АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда икки давлат давлат идоралари, миллий компаниялари ва бизнес вакиллари иштирок этди. Томонлар энергетика, транспорт, логистика, муҳим минераллар, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларида савдо-сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Қозоғистон делегацияси инфратузилмани ривожлантириш режаларини тақдим этиб, Америка компанияларини қўшма лойиҳаларда иштирок этишга таклиф қилди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 44
- 31
- 23