🇧🇷 Бразилияда сув босган уйдан чақалоқ қутқариб қолинди Парана штатининг Санту-Антониу-ду-Судуэсти шаҳрида аргентиналик ўт ўчирувчилар сув босган уйдаги ваннадан чақалоқни қутқариб олган. Ушбу ҳудуд кучли ёмғирлардан сўнг кетма-кет иккинчи ҳафтадирки, сув тошқинларига дуч келмоқда. Ҳозирга қадар тошқин оқибатида олти киши ҳалок бўлган ва минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 129
- 83
- 25
- 9
- 1