🇮🇷 Биз Форс кўрфази атрофида жойлашган давлатларни ўз ичига олувчи "Форс кўрфази иттифоқи"ни тузишга қатъий қарор қилдик — Ризоий. Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котибининг бошқа баёнотлари: - Бунга Форс кўрфазига чиқиш имкониятига эга саккиз давлат — Уммон, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Қувайт, Ироқ ва Эрон киради. Биз ушбу иттифоқни иқтисодиёт ва хавфсизлик масалалари, шунингдек, бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун бир майдон сифатида кўрамиз. - Президент Путин америкаликлар билан суҳбатлашганини айтиб, Ислом Республикаси ағдариб ташлаб бўлмайдиган давлат эканлигини таъкидлади. - Биз Қўшма Штатларга зарба берганимизда, фақат Америка ҳарбий базаларини нишонга олдик. Ҳеч бир араб давлати фуқароси зарар кўрмади. Биз ҳамкорликка тайёрмиз ва биродар ҳамда дўст араб халқлари билан ишлашга очиқмиз. - Бугунги кунда АҚШ ёки Европада Американинг Эронга ҳужумидан таъсирланмаган бирорта ҳам оила қолмади. Дунёда шундай иқтисодий тузилма йўқки (хоҳ йирик, хоҳ кичик инвесторларга тегишли бўлсин), у ушбу ҳужум оқибатларини ҳис қилмаган бўлсин. Буларнинг барчасига сабаб — Эрон халқи кўрсатган мисли кўрилмаган қаршиликдир. - Агар америкаликлар хатога йўл қўйиб, бизга ҳужум қилсалар, биз фақат яқин атрофдаги базаларга зарба бериш билан чекланиб қолмаймиз. Биз Европа мамлакатларида жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳам зарба бера оламиз. Улар бизнинг ракеталаримиз етиб бора олмайди деб ҳисоблаган оролларга ҳам ҳужум қилишимиз мумкин. Агар Америка самолётлари Эронга зарба бериш учун узоқдаги бирор ҳарбий базадан ҳавога кўтарилса, биз ўша базага ҳам зарба берамиз. - Ўз ҳудудида Америка ҳарбий базаларини жойлаштирган барча давлатларга шуни маслаҳат бераманки, улар АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужумларида иштирок этмасинлар. Биз буни ҳозир айтмоқдамизки, кейинчалик ҳеч қандай баҳона қолмасин. Америка самолётлари ҳавога кўтарилган ҳар қандай жой биз учун таҳдид деб ҳисобланади. Бу халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ бизнинг қонуний ҳуқуқимиздир. Батафсил Gorizontда...
- 639
- 117
- 63
- 13
- 10
- 8
- 4