Ўзбекистонда фаол фуқароларнинг уйига махсус белги ўрнатилиши мумкин Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган фуқароларга «Жамиятдаги фаол фуқаро» мақомини бериш таклиф этилмоқда. Улар махсус нишон билан тақдирланиб, уйларига ҳам алоҳида белги ўрнатилиши мумкин. Лойиҳада бундай фуқаролар учун давлат хизматлари тўловларига 10 фоиз чегирма, олий таълим контрактининг 5 фоизини ҳамда автомобиль кредити бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш назарда тутилган. Мақомни олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 233
- 86
- 81
- 20
- 7
- 3
- 3
- 2
- 1