🇫🇮 Google Финляндияда сунъий интеллект инфратузилмаси учун янги дата-марказлар қуриш мақсадида икки ҳудудда жами қарийб 400 мингта дарахтни кесган. Муҳос шаҳри яқинида тахминан 250 минг, Отанмяки ҳудудида эса яна 150 мингта дарахт йўқ қилинган. Ҳудудларда дарахтлар билан бирга тупроқнинг юқори қатлами ҳам олиб ташланган. Кесилган ўрмонлар ўрнида катта лой майдонлари пайдо бўлган. Ёмғир ва эриган қор сувлари бу ҳудудлардан оқиб, яқиндаги сой ва дарёларга қўшилмоқда. Маҳаллий аҳоли эса ўрмон йўқ қилингач, ёввойи ҳайвонлар, жумладан бўрилар қишлоқларга яқинлашганини айтмоқда. Финляндиянинг тегишли идораси Google’га икки ҳудуддаги ишларни вақтинча тўхтатишни буюрган. Компания эса ҳолат учун узр сўраган ва қонун талабларига риоя қилишини билдирган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 8
- 7
- 1
- 1