🇺🇸🇮🇱 Кушнер Нетаньяҳудан Трампга берган ваъдаларини бажаришни талаб қилди АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни Ғазо сектори бўйича Америка тинчлик режасини амалга оширишга киришишга чақирди. Бу ҳақда Axios нашри учта манбага таяниб хабар берди. Телефон орқали суҳбат 24 ноябрь куни бўлиб ўтган ва конструктив руҳда кечган. Нетаньяҳу Вашингтон таклиф қилган чораларни илгари суришга тайёрлигини тасдиқлаган. Шу билан бирга, Axios маълумотига кўра, Оқ уй ва Тинчлик кенгашида Исроил бош вазирининг ҳаракатларидан норозилик кучаймоқда. Уни ўз сиёсий мавқеини сақлаб қолиш мақсадида тинчлик жараёнини атайлаб чўзишда айблашмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 7
- 4
- 1