Омонатлар 36 фоиз, кредитлар 13 фоиз ўсди: бу нима дегани? Марказий банкка кўра, 2026 йил 1 ноябр ҳолатига банклардаги жами депозитлар бир йилда 36 фоиз ошиб, 514 трлн сўмга етди. Кредитлар эса 13 фоиз ўсиб, 672 трлн сўм бўлди. Ҳамёнингиз учун. — кредитнинг депозитга нисбати 157 фоиздан 131 фоизга тушди. Биз ҳисоблаб чиқдик: омонатлар энди кредитларнинг қарийб 76 фоизини қоплайди, бир йил олдин 64 фоиз эди; — депозитларнинг 81 фоизи сўмда, бир йил олдин 79 фоиз эди; — кредитларнинг 61 фоизи сўмда, бу улуш ўзгармаган. Хулоса: банкларга қўйилаётган пул бериладиган кредитдан тезроқ ўсмоқда. #Рақамда · ZAMON
- 4