🇪🇺🇷🇺 Россиядаги сайловларни адолатли ва ҳалол деб тан олмаймиз — Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (PASE) президенти Петра Байр “Дожд” телеканалига берган интервюсида Россиядаги парламент сайловлари натижаларига муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, PASE бундай тарзда сайланган Россия Давлат Думаси билан ҳамкорлик қилмайди. Петра Байр сайловлар адолатли, ҳалол ва шаффоф деб тан олинмаслигига бир қатор сабабларни келтирди. Жумладан, у мухолифатнинг сайловларда иштирок этиш имконияти бўлмагани, кузатувчилар сайловларга киритилмагани ҳамда айрим фуқароларга овоз бериш борасида босим ўтказилгани ҳақида гапирди. Шунингдек, Байр овоз бериш жараёни Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларида ҳам ўтказилганини таъкидлаб, бундай сайловларни ноқонуний деб атади. PASE аъзолари Россиядаги парламент сайловлари натижалари ва унинг оқибатларини 28 сентябр куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда муҳокама қилиши режалаштирилган. 👉🔴@KORAXABAR
- 52
- 32
- 19
- 9
- 6
- 1