❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ШИФОКОРЛАРНИНГ МАОШИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ЯХШИЛАНАДИ — ПРЕЗИДЕНТ Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларини касб байрами билан табриклаб, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чораларни маълум қилди. 📌 Жумладан, тиббиёт ходимлари учун: Касб байрамида ҳар йили рағбат пули берилади; Камида 15 йил стажи бор ходимлар фарзандлари контрактининг 30 фоизи қопланади; Ҳар йили 500 нафар ходимнинг ипотека бошланғич тўловининг 25 фоизи тўлаб берилади; Миллий аккредитациядан ўтган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига 10 фоизлик ойлик устама берилади; Олий маълумотли ҳамшираларга бакалавриат учун 1,5 млн, магистратура учун 2,5 млн сўм қўшимча устама белгиланган. Шунингдек, 2027 йилдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини халқаро стандартлар асосида давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади. Маълум қилинишича, 2026 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 49 триллион сўм маблағ ажратилган. Яқинларга ҳам улашинг! 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 59
- 43
- 16
- 12
- 5
- 3
- 3
- 1
- 1