Юграда мигрантларга новвойхоналар ва буюртмаларни топшириш пунктларида ишлаш тақиқланади Ханти-Манси автоном округида (Югра) хорижий фуқаролар ишлаши тақиқланган соҳалар рўйхати кенгайтирилмоқда. Губернатор Руслан Кухарукнинг маълум қилишича, 2027-йилдан бошлаб ушбу чекловлар нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, омборхона фаолияти, буюртмаларни топшириш пунктлари, шунингдек, маданият ва спорт соҳаларига ҳам татбиқ этилади. "Бугун мен ҳукумат қарорини имзоладим. Унга кўра, жорий йилда амалда бўлган 27 турдаги иқтисодий фаолиятга оид чекловлар сақлаб қолинади ва тақиқланган соҳалар рўйхати 30 тагача кенгайтирилади". Губернатор, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши курашиш борасидаги ишлар ҳақида тўхталиб, минтақага келаётган чет элликлар сони қарийб 23 фоизга камайганини таъкидлади. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 9
- 2