🇰🇬 Садир Жапаров заводлар ёпилса, Қирғизистонни Cингапурга айлантириб бўлмаслигини айтди Президент “Жунда” заводини ёпишни сўраган фуқарога шундай жавоб қайтарди. Фуқаро завод сабабли аҳолида аллергия, соч тўкилиши ва қон босими кўтарилиши кузатилаётганини айтган. “Заводларни кўпайтира олмаяпмиз, сиз эса уларни ёпишни таклиф қиляпсиз. Халқнинг 90 фоизи олти йилдан бери: “Завод ва фабрикалар қуринг, иш беринг, бизни Cингапурга айлантиринг”, деб сўраяпти. Заводлар қурмасам, буни қандай амалга ошираман. Ахир сеҳргар эмасманку…Агар касал бўлсангиз, эҳтимол, корхонани бошқа жойга кўчириш мумкин бўлар. Қандай қилиб заводларни ёпишимиз мумкин?” - деди Қирғизистон президенти фуқарога. Батафсил Gorizontда...
- 635
- 171
- 110
- 41
- 15
- 10
- 7