🇷🇺 Путин чинакамига абадий яшашни режалаштирмоқда: унинг яқин сафдошларидан бири 7000 та маймундан фойдаланган ҳолда узоқ умр кўриш сирини изламоқда - Bloomberg Путиннинг дўсти ва норасмий илмий маслаҳатчиси сифатида тез-тез тилга олинадиган Курчатов институти раҳбари Михаил Ковалчук приматларда қариш жараёнини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар ҳақида сўз юритди. Олимлар, хусусан, 20 ёшдан 30 ёшдан ошган кекса маймунларга эътибор қаратмоқдалар. Улар инсоннинг соғлом умрини узайтириш йўлларини топиш умидида ҳайвонларнинг мияси ва қон томирлари ҳолатини, шунингдек, биокимёвий кўрсаткичлар ва ёшга боғлиқ бошқа ўзгаришларни ўрганмоқдалар. Кремлнинг абадий яшашга бўлган қизиқиши биринчи марта эмас. Яқинда Путин 74 ёшга тўлди; бундан ташқари, 2025-йилда унинг Си Цзиньпин билан 150 ёшгача яшаш имконияти ҳақидаги суҳбати тасодифан эфирга чиқиб кетган эди. Унинг тўнғич қизи Мария Воронсова ҳам узоқ умр кўришга оид ушбу тадқиқотларда иштирок этмоқда. Батафсил Gorizontда...
- 463
- 112
- 44
- 37
- 28
- 13
- 6
- 1