🇲🇬 6 000 метр баландликда самолёт эшигини очмоқчи бўлган йўловчи вафот этди Нигериянинг «Legit» нашрининг хабар беришича, эркак Мадагаскар божхонасидан ўтказилмаган ва унга мамлакатга кириш тақиқланган. Шундан сўнг авиакомпания уни ўша йўналиш бўйича орқага қайтаришга мажбур бўлган. Парвоз вақтида эркак дастлаб учувчилар кабинасига киришга, сўнгра самолётнинг орқа эшигини очишга ҳаракат қилган. Бошқа йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида экипаж аъзолари унинг қўлларини орқасига боғлаб қўйишга мажбур бўлган. Самолёт қўнишига тахминан 20 дақиқа қолганда йўловчи ҳушини йўқотган. Лагос шаҳрида ҳаво кемаси қўнгaч, шифокорлар унинг вафот этганини қайд этган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг! 🇲🇬 6 000 метр баландликда самолёт эшигини очмоқчи бўлган йўловчи вафот этди Нигериянинг «Legit» нашрининг хабар беришича, эркак Мадагаскар божхонасидан ўтказилмаган ва унга мамлакатга кириш тақиқланган. Шундан сўнг авиакомпания уни ўша йўналиш бўйича орқага қайтаришга мажбур бўлган. Парвоз вақтида эркак дастлаб учувчилар кабинасига киришга, сўнгра самолётнинг орқа эшигини очишга ҳаракат қилган. Бошқа йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида экипаж аъзолари унинг қўлларини орқасига боғлаб қўйишга мажбур бўлган. Самолёт қўнишига тахминан 20 дақиқа қолганда йўловчи ҳушини йўқотган. Лагос шаҳрида ҳаво кемаси қўнгaч, шифокорлар унинг вафот этганини қайд этган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 152
- 95
- 24
- 11
- 6
- 4
- 1