🇺🇸 АҚШ Президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ҳам ишдан кетди. 15 октябрда Politico нашрида Замполли ва АҚШ Давлат котиби (Ташқи ишлар вазири) ўринбосари Кристофер Ландау ўртасидаги можаролар ҳақида мақола чиқди. Унда айтилишича, Ландау Замполлига “фақат маданий дипломатия билан шуғуллан, ташқи сиёсий ва иқтисодий соҳаларга аралашма” деган. Замполли эса бунга жавобан “ман фақат Президент олдида жавоб бераман” деган. Охири улар бир-бирига “компроматларингни чиқарвораман” деб таҳдид қилган. Шундан кейин Трамп Замполлини ишдан бўшатди. Айни пайтда бу хабарни эшитган АҚШ прокурорлари Замполлига нисбатан жинсий зўравонлик бўйича иш очишга ҳам тайёргарликни бошлаган. Замполи Трамп ва унинг хотини Меланияни таништириб қўйгани билан ҳам машҳур. Батафсил Gorizontда...
- 146
- 49
- 36
- 8
- 4