❗️ Бухорода мактабдан қайтаётган қизчага нисбатан уятсиз ҳаракат қилингани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда Бухорода содир бўлгани айтилаётган видео тарқалмоқда. Хабарларга кўра, мактабдан қайтаётган қизча билан маст ҳолдаги кекса ёшли эркак унинг ёши ва бошқа нарсаларни сўраб, суҳбатлашишга уринган. Қизча уйига етиб келиб, ичкарига кирмоқчи бўлганида эркак унга жинсий аъзосини кўрсатган, буни ҳеч ким билмаслиги кераклигини айтиб, тушунарсиз гаплар қилган. Ҳолат камерага тушиб қолган. Айтилишича, қизнинг онаси эркакнинг олдига бориб бу ҳақда сўраганида, ундан «билганингни қил» мазмунидаги жавоб олган. Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 942
- 107
- 54
- 14
- 5
- 5
- 4
- 2
- 1