🚫 Тошкентнинг учта туманида 11 сентябрь куни вақтинча газ ўчирилади ❗️Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 11 сентябрь куни пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 🔹 Юнусобод тумани — «Туркқўрғон», «У. Ширин», «Жомий», «Янгиариқ» ва «Истиқбол» МСГлари, Акмал Пўлат кўчаси — соат 09:00 дан 18:00 гача. Ўчириш 2 800 та хусусий хонадон, 8 та кўп қаватли уй (600 та хонадон) ва 95 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади. 🔹 Бектемир тумани — «Х. Бойқаро» МСГси, Х. Бойқаро кўчаси — соат 10:00 дан 18:00 гача. 3 та кўп қаватли уй (260 та хонадон) ва 2 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади. 🔹 Янгиҳаёт тумани — «Бинокор» МСГси — соат 10:00 дан 17:00 гача. 178 та хусусий хонадон ва 11 та улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 🛠 Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти босқичма-босқич тиклана бошлайди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 34
- 8
- 3
- 2
- 2
- 1