🚦Илғор жаҳон тажрибаси Тошкент кўчаларида: ҳар қандай об-ҳавода кўринадиган «зебра» ЙҲТЕМ учун йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлиги ва инновациялар — устувор вазифа. Биз энг яхши жаҳон тажрибасини ўрганиб, уни Тошкентда қўлламоқдамиз. Мақсад — пойтахтимиз кўчаларини ҳар бир инсон учун хавфсиз ва қулай қилиш. Шундай инновациялардан бири — проекцион пиёдалар ўтиш жойи. Ҳозир бу технология синов тариқасида қўлланилмоқда. 🔥 Бу «зебра»ни ёмғир ювиб кетмайди, қор босиб қолмайди ва ғилдираклар ўчириб юбормайди. Чунки у бўёқ билан чизилмайди, балки ёруғлик ёрдамида тўғридан-тўғри йўлга туширилади. Оддий «зебра»дан нимаси билан яхши? 🌧 Тунда, ёмғир ва туманда ҳам кўринади. Қоронғида ва ҳўл асфальтда бўёқ деярли кўринмайди, ёруғлик эса аниқ кўриниб туради. ❄️ Қор остида қолмайди. Кучли қор ёғгандан кейин ҳам ўтиш жойи кўриниб туради. ♾ Ўчиб кетмайди. Машиналар ғилдираги унда из қолдирмайди, чизиқларни қайта бўяш керак эмас: ўтиш жойи доим биринчи кундагидек аниқ кўринади. 🛑 Ҳайдовчи ўтиш жойини олдиндан кўради. Уни узоқдан пайқаб, тезликни ўз вақтида камайтиради. Энг муҳими — пиёда хавфсизроқ: ҳайдовчи ўтиш жойидаги одамни эртароқ кўради. 📍 Бундай биринчи ўтиш жойи Қумариқ кўчасида ўрнатилди. Агар технология турли об-ҳавода ўзини яхши кўрсатса, ёруғлик «зебра»лари Тошкентнинг бошқа туманларида ҳам пайдо бўлади. 🎤 Азамат Рахмонов. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 138
- 48
- 18
- 11
- 5
- 4
- 4
- 3
- 3