Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Колокольцев губернаторлардан «пул йиғиб беришни» (қўшимча маблағ ажратишни) сўради, чунки маошлар учун шунчаки пул йўқ. «Муаммо жуда жиддий... Идорамиз қандай кадрлар ҳолатида эканлигини ўзингиз яхши кўриб турибсиз... Ва бу борада биз ҳар қандай ёрдамдан хурсанд бўламиз», — деди у Федерация Кенгаши йиғилишида. Натижада вазир ҳудудий ҳокимиятлар томонидан полициячиларга тўланадиган қўшимча ҳақларни қайтаришга чақирди. Ҳали февраль ойидаёқ Колокольцев маошларнинг пастлиги, иш юкламасининг кўплиги ва уй-жой муаммолари туфайли ходимлар оммавий равишда ишдан бўшаётгани ҳақида маълум қилган эди. Ўшанда полицияда 212 минг нафар ходим етишмаган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 26
- 22
- 14
- 2
- 1
- 1