Motor1 хабарига кўра, 2030-йилга келиб дунё миқёсида 4,3 миллион нафар автомеханик етишмаслиги кутилмоқда. Бу танқислик кундалик автомобиллардан тортиб «Формула-1» пойга машиналаригача бўлган барча транспорт воситалари ҳаракатининг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. «Z авлоди» (Gen Z) вакилларини ушбу касбга жалб қилиш мақсадида Aston Martin ва Valvoline компаниялари бўлажак механикларни стипендиялар, зарур асбоб-ускуналар ҳамда амалий машғулотлар билан қўллаб-қувватламоқда. Дастур доирасида аллақачон 7 мамлакатдан 1000 дан ортиқ киши қамраб олинди. Батафсил Gorizontда...
- 73
- 43
- 4
- 2
- 1