🇮🇷 Эрон 4500 км масофага уча оладиган ракеталарини намойиш этди — Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Моҳебининг айтишича, Эрон Диего-Гарсия ороли атрофида 4500 км масофагача етадиган ракеталар имкониятларини намойиш этган. Оролда АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий базаси жойлашган. Унинг таъкидлашича, ракеталар масофасини 2000 км билан чеклаш ҳақидаги қарор марҳум Олий раҳбар Ҳоманаий кўрсатмаси билан қабул қилинган. Бироқ ҳозирги раҳбар буйруқ берса, Эрон Европадаги АҚШ базаларига ҳам зарба бериш имкониятига эга. Шунингдек, ИИҚК дрон авиацияси қўмондони Эрон янги авлод учувчисиз аппаратларини ишлаб чиққанини, аммо уларни ҳозирча оммага намойиш этиш режалаштирилмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, «Шаҳед» дронлари 10 йил аввал яратилган эски технология ҳисобланади. Батафсил Gorizontда...
- 275
- 36
- 19
- 13
- 7
- 3
- 2