🇮🇱🇺🇸 Исроил президенти: «Трампнинг ёрдамни тўхтатиш қарори мени яшин ургандек ларзага солди» Исроил президенти Ицхак Герцог АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исроилга ажратиладиган ҳарбий ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қарори уни қаттиқ ҳайратга солганини билдирди. Герцогнинг айтишича, у Трампнинг Исроилга ҳар йили ажратиладиган қарийб 4 миллиард долларлик ёрдамни тўхтатиш режасидан олдиндан хабардор бўлмаган. «Америка ёрдамининг тўхтатилиши масаласи мени ниҳоятда ташвишлантирмоқда. Жуда қаттиқ ташвишлантирмоқда», — деди Герцог. Аввалроқ президент Дональд Трамп АҚШ 2026 йил охирига қадар Исроилга ҳарбий ёрдам ажратишни тўхтатишини маълум қилган эди. Бироқ амалдаги икки томонлама ёрдам келишуви 2028 йилгача мўлжалланган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 48
- 27
- 12