Мигрантлар Татаристон иқтисодиётига ёрдам бермоқда Татаристон қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳаларда ишлайдиган хорижлик мутахассисларни фаол жалб этишда давом этмоқда. Ҳозирда республикада 58 минг нафар хориж фуқароси расмий ишламоқда, миграция ҳисобида эсп 100 мингдан ортиқ киши туради. Келган мутахассисларнинг қарийб 75 фоизи Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир. Қозонда 5,6 минг иш қидирувчига 17 мингта бўш иш ўрни тўғри келади, ишсизлик даражаси эса атиги 0,25 фоизни ташкил этади. Минтақа иқтисодиёти тўрт йил иçида 18,9 фоизга ўсди, бутун Россия бўйича ўсиш эса 8,7 фоизни ташкил этди, яъни бу икки баравар кўпдир. @migrant_mobile
- 12
- 6