🇸🇦🇹🇷🇵🇰🇾🇪 Саудия, Туркия ва Покистон Макка мудофаа келишуви доирасида шошилинч ҳарбий учрашув ўтказади Унда Ҳусийлар ҳужумлари кучайган шароитда Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинади. Келишувга кўра, 3 давлатдан бирига қуролли ҳужум учаласига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади. 24 сентябрь куни Саудия томони Тоиф ва Янбу йўналишида учирилган олтита баллистик ракета ушлаб қолинганини билдирди. Ҳусийлар эса Риёддаги «муҳим нишон» ва Янбудagi Saudi Aramco объектларига зарбалар берганини даъво қилди. Риёд бу ҳужумлар ва эҳтимолий зарар ҳақида тасдиқ бермаган. Франция ҳам Саудияга, хусусан Янбу ҳудудини ҳимоя қилиш учун мудофаа воситалари билан ёрдам таклиф қилган. Ҳозирча Туркия ёки Покистон томонидан аниқ ҳарбий контингент юборилиши эълон қилинмаган; қандай ёрдам кўрсатилиши штаб бошлиқлари учрашувида муҳокама қилиниши кутилмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлингd!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 25
- 11
- 8
- 2