Коррекцион синфдаги бир бола учун ойига 4,84 млн сўмгача субсидия 12 ноябрдаги 619-сон ҳукумат қарори билан нодавлат таълим ташкилотларига субсидия бериш тартиби тасдиқланди: алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун коррекцион синф очганларга ҳар бир ўқувчи учун ойига пул ажратилади. Миқдор БҲМда белгиланган, сўмдаги қийматни 1 сентябрдан амалдаги БҲМ — 440 000 сўм бўйича ҳисобладик. — Тошкент шаҳри: 11 БҲМ — 4,84 млн сўм; — вилоят марказлари ва Нукус шаҳри: 9,5 БҲМ — 4,18 млн сўм; — бошқа туман ва шаҳарлар: 8,5 БҲМ — 3,74 млн сўм; — тўла синф (12 нафар ўқувчи) учун Тошкентда: ойига 58,08 млн сўм. Хулоса: субсидия коррекцион синф очганларга берилади; Тошкентда бир бола учун субсидия бошқа туман ва шаҳарлардагидан 1,1 млн сўмга ёки 29,4 фоизга кўп. #Рақамда · ZAMON
- 8