Президент Израиля поручает формирование нового правительства лидеру оппозиции Гади Айзенкоту

Қорахабар | Тезкор Хабарлар@koraxabarНовости и СМИ8 ноября 2026, 05:42
  • Фото поста канала  Қорахабар | Тезкор Хабарлар

🇮🇱 Исроил президенти янги ҳукуматни шакллантиришни Нетаняҳунинг рақиби Айзенкотга топширади Исроил президенти Ис ҳак Герцог мамлакатнинг янги ҳукуматини тузишни мухолифат етакчиси Гади Айзенкотга топширмоқчи, деб хабар берди давлат раҳбари девони. Президент расмий топшириқни Айзенкотга якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да беради. Шундан сўнг сиёсатчида коалиця шакллантириш учун 28 кун вақт бўлади. Исроилда 27 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасида сиёсий блокларнинг ҳеч бири ҳукуматни шакллантириш учун зарур бўлган кўпчилик мандатни қўлга кирита олмади. Нетаняҳунинг ўнг қанот "Ликуд" партияси ҳамда унинг ўта ўнг қанот ва ултра-ортодоксал яҳудий иттифоқчилари 120 ўринли Кнессетда 53 та ўринни қўлга киритган бўлса, Айзенкотнинг марказчи "Яшар" партияси ва унинг блокидаги яна учта яҳудий мухолифат партияси 48 та ўринни эгаллади. Араб сайловчилари иштирокининг кескин ошиши ортидан араблар етакчилигидаги иккита иттифоқ – "Бирлашган араб рўйхати" ва "Бирлашган рўйхат" биргаликда мисли кўрилмаган даражада 19 та ўринни қўлга киритди. Президентнинг қарори Исроилнинг янги бош вазири албатта Айзенкот бўлишини англатмайди. Ушбу сиёсатчи араб партиялари билан бирлашиш ниятида эмаслигини маълум қилган эди, бироқ мамлакат президенти билан музокараларда улар Айзенкотни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy

  • 39
  • 3
  • 2
  • 2
  • 1
  • 1