❗️Янги бинолардаги парковка муаммоси. Ёнғин ўчириш машинаси ичкарига кира олмай қолди натижада ёнғинда бир киши вафот этди 🔥 Тошкентнинг Учтепа туманидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди. Юсуф Саккокий кўчасидаги турар жой мажмуасининг хонадонларидан бирида 24 октябрь куни соат 01:33 да ёнғин содир бўлган. Ёнғин соат 01:52 да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари зарарланган, воқеа жойида бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 115
- 93
- 21
- 19
- 12
- 4
- 3
- 1