❗️FlyDubai самолётида рус ва украин учувчилари бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди Исроилнинг 9-каналига кўра, самолётдаги можарода иштирок этган учувчилардан бири Уммон, иккинчиси эса БАА фуқароси бўлган. 180 га яқин йўловчиси бўлган Boeing 737 бортида вазият кескинлашган пайтда самолётни йўловчи сифатида кетаётган қўшимча учувчилар бошқарувга олган. Улар самолётни барқарорлаштириб, катта фожианинг олдини олган. Исроил томони ушбу ҳодисани, жумладан, террорчилик ҳаракатига уриниш сифатида ҳам баҳоламоқда. Тахминларга кўра, иккинчи учувчи самолётни йўловчилар билан бирга қулатмоқчи бўлган. @migrant_mobile
- 9
- 1
- 1