Ўқитувчилар кунига катта кинотуҳфа: “Дарс” фильмининг премьераси бўлиб ўтди 24 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Дарс” бадиий фильмининг премьераси ўтказилди. “Дарс” бугунги ўзбек киносида етишмаётган оддий, аммо муҳим қадриятлар ҳақида гапиради. Фильмда сунъий можаролар эмас, балки инсон тақдирини ўзгартира оладиган устоз, китоб, тарбия, меҳр-оқибат ва оилавий қадриятлар асосий ўринга чиққан. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида катта экранларга чиққан “Дарс” — самимий ва ҳаётий воқеаларга қурилган, фарзандлар билан бирга томоша қилишга арзийдиган таъсирли оилавий фильм. “Дарс” фильми 25 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади. Фильм Контент маркази ва MA’NO CINEMA томонидан суратга олинган. @Militsiya_Uzb👈🏽 Ўқитувчилар кунига катта кинотуҳфа: “Дарс” фильмининг премьераси бўлиб ўтди 24 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Дарс” бадиий фильмининг премьераси ўтказилди. “Дарс” бугунги ўзбек киносида етишмаётган оддий, аммо муҳим қадриятлар ҳақида гапиради. Фильмда сунъий можаролар эмас, балки инсон тақдирини ўзгартира оладиган устоз, китоб, тарбия, меҳр-оқибат ва оилавий қадриятлар асосий ўринга чиққан. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида катта экранларга чиққан “Дарс” — самимий ва ҳаётий воқеаларга қурилган, фарзандлар билан бирга томоша қилишга арзийдиган таъсирли оилавий фильм. “Дарс” фильми 25 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади. Фильм Контент маркази ва MA’NO CINEMA томонидан суратга олинган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 27
- 7
- 1