📱 Юбилей iPhone қандай кўринишда бўлади? iPhone 20 Pro’нинг илк рендерлари пайдо бўлди Apple’нинг 20 йиллик юбилейига бағишланган смартфони қандай кўринишда бўлиши мумкин? AppleTrack сиздирилган маълумотлар асосида янги iPhone’нинг илк концепт тасвирларини тақдим этди. Унда экраннинг тўрт томонидан қайрилган, деярли рамкасиз дизайн акс этган. Тахминларга кўра, 2027 йил кузида икки ўлчамдаги iPhone 20 ва iPhone 20 Pro тақдим этилади. Бу эса Apple iPhone 19 номини ўтказиб юбориши мумкинлигини англатади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 66
- 21
- 20
- 10
- 4
- 1