🔥Яна бир янги газконденсатли кон очилди Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган Қоратау майдонида амалга оширилган геология-қидирув ишлари натижасида чуқур қуйи юра қатламларида саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ уюмлари аниқланди. Қоратау майдони маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, майдонда 1-сонли излов қудуғи 4860 метр чуқурликгача бурғиланди. 3 октябрь куни синаш ишлари жараёнида қуйи юра қатламларидан 3273-3213 м чуқурлик оралиғидан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқими олинди ва янги газконденсатли Қоратау кони очилишига эришилди. Режага мувофиқ жорий йил якунига қадар майдонда 2-сонли излов қудуғини бурғилаш билан тугатиш ҳамда навбатдаги 3 ва 4-сонли излов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини бошлаш режалаштирилган. Қоратау майдонида эришилган геологик натижа Устюрт регионида чуқур қатламларни ўрганиш бўйича геология-қидирув ишларининг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш имконини яратди. 🔵 @uzaxborot
Отключение горячей воды в нескольких районах Ташкента с 5 по 9 октября
Похожие посты
- 🤬 295
- ❤ 77
- 🤣 28
- 👎 24
- 👎 36
- ❤ 25
- 👍 10
- 🤬 5
- ❤ 5
- 🤡 4
- 👍 2
- 🔥 1
- 😱 1