🪪 Амал қилаётган патентим бор, лекин паспортни алмаштирдим – нима қилиш керак Масалан, ўзбекистонлик “яшил” паспортни загранпаспортга алмаштирган бўлса. Бундай вазиятда миграция марказига мурожаат қилиш керак. Ўзгартиришни киритиш учун ушбу ҳужжатлар керак бўлади: • паспорт ва унинг нотариал тасдиқланган таржимаси • патент • патент тўлови амалга оширилганини тасдиқловчи чек/квитанциялар Бир ҳафта ичида мурожаат қилишни тавсия қиламиз, кейинчалик жаримага тортилмаслик учун. 10 иш куни ичида ўзгартириш киритиб берилади. @migrant_mobile
- 6
- 5