🇮🇱🇦🇹 Исроиллик футболчи голдан кейин «отишма»ни имитация қилгани учун қизил карточка олди Исроил терма жамоаси ҳужумчиси Абу Фарҳи Австрияга қарши ўйиннинг бор-йўғи 4 дақиқасида сариқ карточка, гол ва яна иккинчи сариқ карточкани олишга улгурди. Иккинчи карточка голни нишонлаш вақтидаги ҳаракати учун берилди. Футболчи нишонлаш вақтида бурчак байроқчасини олиб, уни шеригига қаратиб милтиқдек нишонга олган. Натижада у майдонни тарк этди ва Исроил терма жамоаси 10 киши бўлиб қолди. Шундан сўнг Австрия икки марта гол уриб, учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 840
- 100
- 45
- 26
- 16
- 7
- 1