‼️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15-октябргача узайтирилди 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15-октябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу муддат: ➖ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар; ➖ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар; ➖ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли. 15-октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 65
- 32
- 3