🇿🇦 Жанубий Африкалик аёл 20 ойда сунъий интеллект ёрдамида 370 та китоб ёзиб, 1 миллион доллардан ортиқ даромад топди. Ёзувчи Корал Хартнинг айтишича, у дастлаб бозор талабини ўрганиб, жанр ва мақсадли аудиторияни танлайди. Кейин сюжет ва қаҳрамонларни ўйлаб топади, қолган ишни эса ChatGPT, Claude ва Grok бажаради. Унинг асарларининг аксарияти севги ва эротик романлардан иборат бўлиб, уларда очиқ жинсий саҳналар ҳам бор. Бундай саҳналарни тасвирлашда унга Grok ёрдам беради, чунки бу сунъий интеллектда бундай контентга нисбатан чекловлар камроқ. Аёл электрон, қоғоз ва аудиокитоб форматларида 1 миллиондан ортиқ нусха сотган. Жорий йилнинг ҳали тўлиқ тугамаган давридаёқ унинг даромади 1 миллион доллардан ошган. Батафсил Gorizontда...
- 253
- 164
- 72
- 63
- 39
- 14
- 2