Шавкат Мирзиёев Туркияга расмий ташриф билан боради Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29–30 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлат раҳбари ташриф доирасида Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади. Саммитда туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 202
- 86
- 31
- 10
- 4
- 4
- 1